Фуқаро ўз хонадонида майнинг қурилмалар ўрнатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган
Қарши шаҳридаги «Ойдин» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.Э. ўз уйида 11 дона тўпламдаги майнинг қурилмани ўрнатгани аниқланди.
Қатор масъул ташкилотлар иштирокида ўтказилган тезкор тадбирга кўра, фуқаро А.Э. ушбу майнинг қурилмаларни тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаган ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган.
Ушбу ҳолат бўйича 238,9 миллион миқдоридаги ҳисобга олинмаган электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, деб хабар қилди «Ўзэнергоинспекция» ахборот хизмати.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА