Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаро ноқонуний иши учун жаримага тортилди
17:51 / 2022-02-01

Андижон вилояти Экология бошқармаси ва унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан турли ноқонуний ҳаракатлари билан экология ва атроф-муҳитга зарар етказаётган шахслар аниқланиб, уларга нисбатан зарур чоралар қўрилмоқда.

 Хусусан, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат бўйича Хўжаобод тумани инспекцияси томонидан тумандаги Ҳамза массивининг адир ҳудудида олиб борилган тезкор рейд тадбирлари давомида Қўрғонтепа туманида яшовчи К.У. ўз бошқарувида бўлган экскаватор ёрдамида адирлик қисмидан қум-шағал аралашмасини қазиб олиб, юк ташувчи машиналарга ортиб бераётганлиги аниқланди. 

Ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70- моддаси 1- қисмига асосан, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари, яъни 2 миллион 700 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.  
Андижон вилояти Экология бошқармаси, унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан бу каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ишлар доимий равишда олиб борилмоқда. 

Шу ўринда юртдошларимиз юқоридаги каби хатти-ҳаракатлар она табиатга, атроф-муҳитга зарар етказишини, бу билан улар  албатта, қонуний жавобгарликка тортилишини унутмасликлари лозим.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, 
З. УМРЗОҚОВ (сурат), 

ЎзА