Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаро мурожаати: истеъмолчи ҳуқуқи тикланди
09:40 / 2022-02-16

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси Наманган вилояти ҳудудий бирлашмаси, унинг жойлардаги бўлимлари томонидан фуқаролардан келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал этиш орқали уларни қийнаётган муаммоларнинг ҳам олди олинмоқда.

Хусусан, Чуст тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига фуқаро М.М. томонидан келиб тушган мурожаатда баён этилишича, фуқаро ўтган 2021 йилнинг апрель ойида хонадонига замонавий «Акфа» эшик-ромлари ўрнатиш мақсадида туманда фаолият юритаётган “Atlas Akfa” хусусий корхонаси раҳбари А.А. билан оғзаки келишувга эришади ва унинг умумий қиймати 17 миллион 500 минг сўм бўлиб, ўзаро шартларга асосан буюртмачи келишилган сумманинг 15 миллион 500 минг сўм қисмини олдиндан тўлаб беришни, қолган 2 миллион сўмни эса иш-хизмат бажариб бўлингандан кейин тўлаб бериш мажбуриятини олади.

– Мурожаатни ўрганиш жараёнида шу нарса маълум бўлдики, бажарувчи корхона раҳбари А.А. дастлабки келишилган тўловни қабул қилиб олган кундан бошлаб 20 кун ичида буюртмани юқори сифатда бажариб ўрнатиб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади, – дейди Чуст тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассиси Дилшод Бурхонов. – Истеъмолчи М.М. келишилган 15 миллион 500 минг сўм пулни олдиндан бажарувчига тўлаб беради. Бажарувчи эса иш-хизматни келишувда белгиланган муддатдан кечиктириб бажариб беради. Фуқаро эса буюртмани кечиктириб бажарилганидан ҳафта бўлмайди, бироқ иш жараёнида йўл қўйилган нуқсонларни кўриб ранжийди.

Бажарувчидан мавжуд нуқсонларни бартараф қилиб беришни талаб қилади, «акфа»чилар айбини тан олиб, бартараф этишга ваъда беради. Аммо пулни санаб олган «уддабурон» зиммадаги мажбуриятни адо этишга келганда лафзни унутади. Мазкур масала Чуст тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг аралашуви натижасида ўз ечимини топди. Ўрганиш давомида тадбиркорга бир неча бор тушунтириш ишлари олиб борилганига қарамай ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганлиги сабабли жамият томонидан фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судига даъво ариза киритилиб, иш истеъмолчининг фойдасига ҳал этиб берилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА