Koррупцияга қарши курашиш агентлигининг 1253 рақамли «салл-маркази»га Фарғона вилоятида рўйхатдан ўтган «Б.Й» фермер хўжалиги раҳбари Б.Қ. томонидан мурожаат келиб тушган.
Агентлик ахборот хизматидан хабар беришларича, мурожаат асосида ўрганиш ўтказилган.
Фермер хўжалиги томонидан Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Ободонлаштириш бошқармаси билан қиймати 261 миллион сўмлик маҳсулотни етказиб бериш бўйича шартнома тузилган.
Ўзини бошқарма бош ҳисобчиси деб таништирган фуқаро T.X. шартнома суммасини хўжалик ҳисоб рақамига ўтказиб бериш эвазига Б.Қ.дан 10 фоиз, яъни 26 миллион сўм миқдорида пора талаб қилган.
Мазкур мурожаат асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида бош ҳисобчиси фермер хўжалиги раҳбаридан ушбу миқдордаги пул маблағини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Н.Абдураимова, ЎзА