Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаро муҳофазаси институти халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда
17:10 / 2025-09-25

Сўнгги йилларда ФВВ томонидан кўплаб қўшни ва хорижий давлатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, фаолиятда ўзаро тажриба алмашиш имкониятлари кенгаймоқда.

Хусусан, Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институти фаолияти билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида меҳмонга аҳолини фавқулодда вазиятларга тайёрлаш борасида институтда яратилган шарт-шароитлар, ўқув-амалий машғулотлар ва замонавий ўқув базаси ҳақида батафсил маълумот берилди.

Фавқулодда вазиятлар симуляция марказида яратилган шарт-шароитлар меҳмонда катта таассурот қолдирди. Марказ фуқароларни ва мутахассисларни реал фавқулодда вазиятларга тайёрлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. 

Ташриф якунлари бўйича томонлар соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олди.

Гулноза Бобоева, ЎзА