Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаро муаммоси медиатив келишувга асосан бартараф этилди
11:25 / 2023-05-16

Самарқанд шаҳар Ўзбекистон кўчасида яшовчи фуқаро С.Ашировнинг мурожаатида баён қилинишича у билан "САМАРКАНД ИДEАЛ БРИCК" МЧЖ ўртасида 2018 йил 20 апрелда тузилган шартномага асосан, Ибн Холдун кўчаси 3- ва 5-манзиллардаги кўп қаватли турар жой қурилишининг жами 1344 кв. метр ертўласи 2022 йилнинг декабрь ойида унга топширилиши ва эгалик ҳуқуқи бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиши керак бўлган. Шунингдек, шартнома мажбуриятларига кўра фуқаро С.Ашуров томонидан МЧЖ ҳисоб рақамига жами 3 миллиард 360 миллион сўм маблағ тўланиши кераклиги белгиланган. Белгиланган муддатда фуқаро томонидан барча тўловлар ўз вақтида тўланган бўлсада, шартномада кўрсатилган муддатдан 4 ой ўтиб ҳам МЧЖ томонидан мазкур қурилиш биноларининг ертўласи номаълум сабабларга кўра фуқаро Ашировга топширилмаган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуннинг 29-моддаси асосида мурожаатчи Аширов манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига даъво аризаси киритилди.  

"Медиация тўғрисида"ги қонун асосида 4 тарафлама медиатив келишув имзоланди. Шу асосида МЧЖ нинг расмий илтимосномаси ҳамда фуқаро Ашировнинг розилиги тўғрисидаги аризаси судга киритилди ва суд иши қонунда белгиланган тартибда тўхтатилди.  

Томонларнинг медиатив келишувига асосан МЧЖ томонидан фуқаро С.Ашировга Самарқанд шаҳар Ибн Холдун кўчаси 3- ва 5- манзиллардаги кўп қаватли турар жой қурилишининг жами 1344 кв. метр ертўласини топшириш ва эгалик ҳуқуқи бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилишининг охирги муддати 2023 йилнинг декабрь ойи этиб белгиланди.  

 

М.Қосимова,  

ЎзА