Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаро фойдасига 56,2 млн. сўм ундириб берилди
10:10 / 2020-12-28

Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг ҳал қулув қарорига кўра қарздор «Олимжон Аҳад ҳамкор» хусусий корхонаси ва А.Эшбековдан Г.Абдуллаева фойдасига 56 миллион 200 минг сўмни ундириш тўғрисидаги ижро иши МИБнинг Мирзаобод туман бўлимига келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга нисбатан ижро иши ижросини таъминлаш учун ихтиёрий муддат берилган, бироқ ушбу қарз суммалари ўз вақтида тўланмаган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан Г.Абдуллаева фойдасига 56 миллион 200 минг сўм тўлиқ ундириб берилди ва ижро иши Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонунининг 41-моддасига асосан иш юритувдан тамомланди.