Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаро фойдасига 166 млн. сўмдан ортиқ маблағ ундириб берилди
09:10 / 2022-12-13

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг ижро варақасига асосан қарздор Ш.Мансуровдан ундирувчи Б.Расулова фойдасига 166 млн. 765 минг сўм моддий зарар ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати туман бўлими иш юритувига келиб тушгандан сўнг қўзғатиш қарори чиқарилиб, томонларга юборилган. Қарздор фуқарога моддий зарар суммасини ўз муддатида қоплаши учун қонун талаблари асосида 15 кун ихтиёрий муддат берилган ва ихтиёрий муддатда қарздор фуқаро пул маблағларини тўламаганидан сўнг туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.  

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Шайхонтоҳур туман бўлими давлат ижрочиси Б.Нуриддиновнинг тўғри ҳуқуқий тарғибот олиб бориши натижасида қарздор фуқародан ундирувчи фуқаро фойдасига 166 млн. 765 минг сўм миқдоридаги қарздорлик тўлиқ ундирилиб, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 41-моддаси 1 бандига асосан амалда таъминланиб, тамомланган.  

ЎзА