Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаро электр тармоғига ноқонуний улангани сабабли тизимга 191,5 миллион сўм зарар етказди
10:03 / 2023-08-03

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда жойларда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Унга кўра, Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги “Ғайрат” МФЙда фуқаро Ш.Э. томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.  

Фуқаро Ш.Э. ўзига тегишли ошхонанинг электр қурилмаларини тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, 427,7 минг киловатт соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган ва бу билан таъминот корхонасига 191,5 миллион сўмлик зарар етказилган.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга берилди.

 

Н.Зиёдуллаева тайёрлади.  

ЎзА