English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаро электр энергияси тизимига ноқонуний майнинг қурилмасини улаган – «Ўзэнергоинспекция»
16:55 / 2024-03-27

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида истиқомат қилувчи фуқаро F.X. кўп қаватли уйдаги яшаш хонадони ертўласида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига майнинг қурилмаларини ноқонуний улагани фош этилди.

Қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланишича, фуқаро ушбу майнинг қурилмадан тижорат мақсадларида фойдаланган. 

«Ўзэнергоинспекция» ахборот хизматига кўра, мазкур ҳолат бўйича 680 миллион сўмлик (461,4 минг киловатт⋅соат) электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Ушбу ноқонуний ҳолат юзасидан фуқаро F.X. га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА