Фуқаро АЁҚШга қарийб 40 минг литр дизель ёқилғисини ноқонуний равишда сотмоқчи бўлган
Жорий йилнинг 17 декабрь куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги “Уч қаҳрамон” айланмаси ёнида жойлашган АЁҚШга фуқаро Ҳ.И. томонидан юк автомобилида 39 минг 830 литр нефть маҳсулоти (дизель ёқилғиси) ноқонуний равишда сотилаётгани аниқланди.
Назорат тадбирида дизель ёқилғисидан сифат таҳлиллари ўтказиш учун намуналар олиниб, “Ўзнефтгазинспекция” Тошкент назорат-кимё лабораториясига юборилди.
Энергетика вазирлиги матбуот хизматига кўра, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзнефтгазинспекция” ҳамда Тошкент шаҳар ИИБ тезкор ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган.
ЎзА