Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаро 5 миллиард 528 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган
14:49 / 2024-10-05

Яқинда ўтказилган тезкор тадбирда Тойлоқ туманидаги "Чороғбон" МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Э.С. тижорат мақсадида 55 та тўпламдаги майнинг қурилмасини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик туфайли  5 миллиард 528 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди, дейилади "Ўзэнергоинспекция" ахборот хизмати хабарида.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА