Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуд-корт майдонлари аукционга қўйилди
16:41 / 2024-06-14

“Uzbekistan Airports” компанияси E-auksion.uz электрон савдо майдончасида “Тошкент” халқаро аэропорти учиш терминалининг янги қисмидаги “стерил” зона майдонлари ижараси учун учта янги лот жойлаштирди. У жорий йилнинг июль ойи сўнгига қадар фойдаланишга топширилади.

Реконструкция доирасида учиш залининг чап қисмида қурилиш-монтаж ишлари якунланмоқда.  Умумий майдони қарийб 3 минг квадрат метр бўлган янги ҳудудда учиб кетаётган йўловчилар учун кутиш зонаси, авиация хавфсизлигини текшириш ва шинам фуд-корт зоналари жойлаштирилади.  Лойиҳага кўра, умумий майдони 600 квадрат метрдан ортиқ бўлган фуд-корт зонасида турли тоифадаги умумий овқатланиш нуқталари жойлашади. Улар орасида миллий ва Европа ошхонаси ресторанлари ҳамда тез овқатланиш шаҳобчалари ўрин олади.  

“Uzbekistan Airports” авиациясиз фаолият бўйича тижорат бўлимининг изоҳ беришича, ҳар бир умумий овқатланиш тоифаси учун алоҳида техник топшириқлар тайинланган. Масалан, fast-food сегменти учун асосий талаблардан бири машҳур амалдаги халқаро бренднинг борлигидир. Маҳаллий брендлардан ташқари, аэропортда албатта чет эл йўловчилари учун маълум ва машҳур халқаро савдо маркалари ҳам мавжуд бўлиши керак.  Барча салоҳиятли ижарачилар умумий овқатланиш соҳасида хизматлар тақдим этиш борасида камида 3 йиллик амалий тажрибага эга бўлиши шарт.  

Ижарачиларга қўйилган талаблар ва бошланғич нархлар барча хоҳловчилар учун E-auksion сайтидаги лот остида берилган. Аукцион қонун-қоидасига кўра, дастлабки йиллик миқдор савдо давомида камида 10 фоизга ошиши мумкин.  

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА