Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаронинг иш ҳақини бермаган ҳокимликдан унинг маоши ундириб берилди
09:54 / 2020-10-24

Зафаробод тумани ҳокимлигида бир муддат ишлаган фуқаро З.К.нинг туман ҳокимлиги томонидан иш ҳақи тўлиқ берилмаганлиги, қолиб кетган иш ҳақини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида ҳақиқатдан ҳам, фуқарога туман ҳокимлиги томонидан 2.051.290 сўм иш ҳақи тўлиқ тўланмаганлиги маълум бўлди .

Адлия бўлими аралашуви билан фуқарога туман ҳокимлиги томонидан тўлаб берилмаган 2.051.290 сўм пул маблағи тўлиқ тўланишига эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154, 161-модалари талаблари бузилганлиги сабабли, туман ҳокимлигининг мансабдор шахсига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 49-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, чора кўриш учун туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига юборилди.

Х.Норхўжаев, Зафаробод туман адлия
бўлими бош маслаҳатчиси