Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаролик кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш ва бошқа қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ишлари давом этмоқда
14:07 / 2019-10-31

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш: асосий йўналишлар ва янгиликлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.


Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш: асосий йўналишлар ва янгиликлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 

Унда Германиянинг Бремен университети профессори Рольф Книпер, АҚШ Халқаро Ривожланиш Агентлиги (USAID) ва Германия Халқаро Ҳамкорлик Жамияти (GIZ) экспертлари, шунингдек Тошкент давлат юридик университети ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессор ўқитувчилари ва бошқа юқори малакали экспертлар, турли соҳалар вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги Ф-5464-сон Фармойишига мувофиқ олиб борилаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш ишларнинг бориши бўйича масъулларнинг тақдимотлари тингланди, фуқаролик қонунчилигини халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш, мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, иқтисодиётда хусусий мулкнинг устувор ролини таъминлаш, ишбилармонлик муҳитини ва инвестицион иқлимни яхшилаш учун зарур чора-тадбирлар ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш, ушбу соҳадаги бошқа қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, шартномалар шаклларини қайта кўриб чиқиш, юридик шахслар ташкилий-ҳуқуқий шаклларининг турларини камайтириш, криптовалюта, блокчейн каби тушунчаларни фуқаролик қонунчилигига киритиш, қимматли қоғозлар соҳаларига таклиф қилинаётган янгиликлар иштирокчилар ўртасида қизғин баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди.