Фуқароларнинг давлат ва жамият ишларида иштирокини янада фаоллаштириш талаб этилади
Ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишнинг муҳим шартларидан бири, бу -жамоатчилик назоратини жорий этиш ҳисобланди.
Ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишнинг муҳим шартларидан бири, бу -жамоатчилик назоратини жорий этиш ҳисобланди. Бугун ҳеч кимга сир эмаски, фуқароларимизнинг жамият ҳаётида эркин иштироки таъминламоқда. Жумладан, халқ манфаати, юрт тараққиёти йўлида қилинаётган ўзгаришларда шунчаки кузатувчи мақомида эмас, фаол иштирокчиси сифатида турли ташаббус ва ғояларни илгари сурмоқда.
Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали ўз фикр ва қарашларини баралла, эркин, ошкора айтишни, раҳбарият олдига муаммоларни кўндаланг қўйиб, ижросини талаб қилишни ўрганди.
Қабул қилинаётган қонунлар, қарор ва фармойишлар, давлат дастурларига муносабат билдириб, ўз таклифларини илгари сурмоқда. Бундай саъй-ҳаракатлар ҳуқуқий ҳужжатларнинг янада мукаммаллашуви, энг муҳими, амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлиги таъминланишига хизмат қилмоқда. Шунингдек, коррупцияга қарши кураш, ижро ҳокимиятини назорат қилиш, қонун устуворлиги ва унга барчанинг бирдек итоат қилишини таъминлашда жамоатчилик институти фаолияти ўта муҳим ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020 йил 24 январда Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасида ҳам бу ҳақда алоҳида тўхталиб, “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” деган янги ғояни амалда рўёбга чиқариш, аҳолининг давлат ва жамият ишларини бошқаришдаги иштирокини кенгайтириш, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, фуқаролар, жамият ва давлатнинг ўзаро яқин ҳамкорлигини ўрнатиш, шунингдек, давлат органлари ва муассасалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш лозимлигини таъкидланган эди.
Давлатимиз раҳбари томонидан 16 апрел куни “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони ҳам айнан жамоатчилик назоратини босқичма-босқич кучайтиришга қаратилган амалий ҳаракатлардан бири бўлди.
Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Жамоатчилик палатаси ташкил этилади ва унинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
Янги тузилма фуқароларнинг давлат ва жамият ишларидаги иштирокини фаоллаштириш ҳамда давлат-хусусий шерикликнинг замонавий механизмларини жорий этишга кўмаклашади. Аҳоли фикрини тизимли ўрганиб, жамоатчиликни ташвишлантираётган долзарб масалалар ечими бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ҳукуматга тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритади.
Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатади. Фуқaрoлaр, нoдaвлaт нoтижoрaт тaшкилoтлaри, oммaвий axбoрoт вoситaлaри вaкиллaри вa блогерларни сўз эркинлиги, фуқaрoлaрнинг axбoрoт олиш ва тaрқaтиш ҳуқуқини aмaлгa oшириш, ахборот эркинлиги кaфoлaтлaрини тaъминлaш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқади. “Жамоатчилик эшитуви”, “жамоатчилик экспертизаси”, “жамоатчилик мониторинги” каби таъсирчан замонавий назорат шаклларини амалда жорий этади.
Фармонда “Mening fikrim” веб-порталини Жамоатчилик палатаси тасарруфига ўтказиш, кенг жамоатчилик фикри, илғор тажрибани ҳисобга олган ҳолда “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқилиши белгиланди.
Маълумки, сиёсий партиялар ҳам жамоат бирлашмаларининг энг муҳим бўғинларидан бири ҳисобланди. Шу маънода, ушбу фармон Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, барча даражадаги депутатлари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари амалда таъминланган адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидан борар экан, бунда фуқароларнинг давлат ва жамият ишларидаги иштирокини янада фаоллаштириши талаб этилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатасининг ташкил этилиши эса бу борада амалга оширилаётган амалий ҳаракатларнинг ёрқин ифодасидир.

Отабек ЖИЯНБАЕВ,
ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси,
халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати