Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқароларга ер, меҳнат ва ворисликка оид қонунчилик меъёрлари тушунтирилмоқда
09:06 / 2020-10-09

Тадбирда шунингдек, ворислик навбатини белгилаш, меросни тақсимлаш, мерос олишдан четлатилиши мумкин бўлган фуқаролар тоифаси, мерос олишда эр ва хотиннинг ҳуқуқлари ҳақида ҳам батафсил сўз юритилди.


Мерос қолдирувчининг меҳнатга қобилиятсиз ёки фарзандликка олган болалари ҳам васиятнома мазмунидан қатъий назар мерос олиш ҳуқуқига эга.

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Суди ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорликда Қибрай тумани “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этган тадбирда таъкидланди.

Тадбирда шунингдек, ворислик навбатини белгилаш, меросни тақсимлаш, мерос олишдан четлатилиши мумкин бўлган фуқаролар тоифаси, мерос олишда эр ва хотиннинг ҳуқуқлари ҳақида ҳам батафсил сўз юритилди.

“Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбирда меҳнат ва ер қонунчилигига оид меъёрлар ҳақида ҳам қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Таъкидлаш керак, жойларда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда Олий Суд билан ҳамкорликда чоп этилган китоблар тақдимотига бағишланган тадбирлар ҳам давом этмоқда. Тадбирларда фуқароларга ер, меҳнат ва ворисликка оид қонунчилик меъёрлари кенг тушунтирилаётир.

“Маҳалла” хайрия жамоат
фонди матбуот хизмати