Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқароларга бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатувчи “Мадад” муассасаси ташкил этилди
20:03 / 2019-09-16

Маълумки, Адлия вазирлигининг таклифига асосан Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (741-сон, 06.09.2019 й.) қабул қилинган эди.


Маълумки, Адлия вазирлигининг таклифига асосан Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (741-сон, 06.09.2019 й.) қабул қилинган эди.

Қарор билан “МАДАД” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил этилди, дея хабар беради Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Муассасанинг асосий мақсади аҳолига беғараз ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш йўли билан уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашишдан иборат.

Муассаса таъсисчиларининг 2019 йил 9 сентябрдаги қарори билан Турсунов Тўлқин Мирзаевич “МАДАД” – нодавлат нотижорат муассасаси ижрочи директори лавозимига тайинланди. Муассаса 2019 йил 12 сентябрь куни Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Эслатма тарзида айтиб ўтамиз, ушбу муассаса вазирлик ташаббуси билан ташкил этилди.

“Мадад”нинг асосий вазифалари:

Биринчидан, фуқароларга ҳуқуқий масалалар бўйича онлайн маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериш йўли билан бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатади;

иккинчидан, фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ижтимоий-сиёсий соҳадаги ўзгаришлар билан уйғун равишда ошириб бориш учун кўнгиллиларни жалб этади;

учинчидан, фуқаролар томонидан ҳуқуқий маслаҳат беришга оид сўровларни таҳлил қилиб боради. Таҳлил натижаси бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

тўртинчидан, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда инновацион усуллар, хорижий давлатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаларини амалиётга татбиқ этади;

бешинчидан, “Advice.uz” (e-maslahat.uz) ҳуқуқий ахборот порталини мунтазам равишда юритади ва янгилаб боради.

Муассаса республикамизнинг 14 та ҳудудидаги бўлинмалари, шу билан бирга, туман (шаҳар)ларда фаолияти йўлга қўйиладиган ҳуқуқий маслаҳат бюролари орқали хизмат кўрсатади.

Снимок1.PNG