Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқарога ўз вақтида етказилмаган автомашина ва ёлғон жавоб хати...
10:10 / 2020-10-28

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига Қорақалпоғистон республикасининг Беруний туманида яшовчи фуқаро Камил Хидировдан мурожаат келиб тушди.


Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига Қорақалпоғистон республикасининг Беруний туманида яшовчи фуқаро Камил Хидировдан мурожаат келиб тушди. 

Унга кўра, фуқаро «Беруний Авто Сервис МЧЖ» ва «Беруний Капитал банк» корхоналаридан норози бўлиб ёзма аризасида қуйидагиларни баён қилган: “Беруний авто салон билан 2020 йил 26 июнь куни Cobalt автомашинасини олиш мақсадида шартнома туздик. 

Автомашинани етказиш муддати 2020 йил 30 сентябрь эди, лекин мен 2020 йил 21 сентябрь куни автосалонга бориб машинамни қачон беришини сўраганимда, автосалон ходимлари яна 3 ой кутишим кераклигини, сабаби, тўланган жами 82 000 000 сўм тўловим шартномадаги ҳисоб рақамга тушмагани, бошқа ҳисоб рақамга тўлаганимни айтишди”. Бу ҳолат Федерация ходимлари томонидан ўрганилди.

Натижада, 29 сентябрь куни тўловлар тўғри ўтганлиги аниқланган.

АТБ Капиталбанк ЧБФ «Капитал 24» «Беруний» Мини банк корхонасидан тўловлар тўғри йўналтирилганлиги сабабли, «Беруний Авто Сервис МЧЖ»га хат орқали мурожаат қилинди ва жавоб хатида “Истеъмолчи “БEРУНИЙ АВТОСАВДО СEРВИС МЧЖ”дан автомашинасини муддатидан олдин ҳеч қандай эътирозларсиз ўз хоҳиши билан олиб кетган” деган ёлғон хабарни беришган. Ушбу муаммоли ҳолатга Федерация аралашганидан сўнг фуқаро мурожаатидан 2 кун ўтиб, автосалон ходимлари истеъмолчига телефон қилиб, автомашинани олиб кетишини айтган.

Натижада истеъмолчининг муаммоси бартараф қилинди.

Ҳурматли истеъмолчилар. Агар сизда шунга ўхшаш муаммолар пайдо бўлса, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.