English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқарога сотилган носоз қўл телефони ва 400 км. ҳам йўл боса олмаган 26 млн. сўмлик мототранспорт
11:11 / 2020-05-28

Навоий шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Навоий кўчасида яшовчи фуқаро У.Эргашев ёзма мурожаат қилди.


Навоий шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Навоий кўчасида яшовчи фуқаро У.Эргашев ёзма мурожаат қилди.

Унда, фуқаро Навоий шаҳридаги “ГУЛОБОД” савдо мажмуасида жойлашган савдо дўконидан 2 000 000 сўмга сотиб олган қўл телефони носоз ҳолга келиб қолганидан норозилигини билдирган.

Фуқаро ушбу муаммо юзасидан савдо дўкони сотувчисига мурожаат қилганида истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилганлигига қарамасдан сотувчи қўл телефонини бошқасига алмаштириб беришдан бош тортган.

Аниқланишича, ҳақиқатдан ҳам истеъмолчи сотиб олган қўл телефони носоз ҳолда эканлиги, ундан фойдаланишнинг имкони йўқлиги маълум бўлди. Ҳолат юзасидан савдо дўкони раҳбари билан учрашиб, фуқаронинг истеъмолчи сифатида ҳуқуқлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг тегишли моддалари тушунтирилди. Натижада, истеъмолчига, носоз бўлган қўл телефони учун тўланган 2 000 000 сўм пул маблағи қайтариб берилди.

26 МИЛЛИОН СЎМЛИК МОТОТРАНСПОРТ

Қашқадарё вилояти Қарши тумани Қовчин қишлоғида яшовчи фуқаро Бегзод Эргашев Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг “1091” қисқа рақамли “ишонч телефони” орқали мурожаат қилиб, “АS-Қашқадарё-Servis” корхонаси билан тузилган олди-сотди шартномасига мувофиқ Наманган вилоятида жойлашган “Norin Moto Bike” МЧЖда ишлаб чиқарилган “NAM MOTO 200” русумли трициклни 26 миллион сўмга сотиб олганлигини, бироқ трицикл бор-йўғи 400 километрга яқин йўл юриб, техник носоз ҳолга келиб қолганлигини маълум қилган.

Мазкур мурожаатни ўрганиш жараёнида фуқаро Б.Эргашевга трициклни сотиб олиш пайтида Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси талабларига зид тарзда, “товардан самарали ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари ҳамда шартлари” тўғрисида сотувчи ва ишлаб чиқарувчи томонидан ҳеч қандай маълумот тақдим этилмаганлиги аниқланди. Шунингдек, истеъмолчига сервис китобчаси ва трициклни юритиш бўйича тегишли қўлланмалар ҳам берилмаган. Бу эса истеъмолчини мазкур техника воситасидан хавфсиз ва самарали фойдаланиш ҳамда кузатилган носозликни ўз вақтида бартараф этиш имкониятидан маҳрум қилган.

Трициклдаги нуқсонларни бепул бартараф этиш юзасидан сотувчи “АS-Қашқадарё-Servis” шуъба корхонасига маълумот киритилди ва ўз навбатида ишлаб чиқарувчи “Norin Moto Bike” МЧЖ мутахассислари томонидан мототранспорт воситасидаги нуқсонлар бепул тузатиб берилиши таъминланди.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси
ахборот хизмати