English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаро ўз уйини сотиб алимент тўлади
15:05 / 2019-09-28

Оила муқаддас даргоҳ. Шу боис ҳам унда эр-хотиннинг ўзаро муносабатлари, болани тарбиялашдаги тенглиги ва мажбуриятларига миллий қонунчилигимизда алоҳида эътибор қаратилган.


Оила муқаддас даргоҳ. Шу боис ҳам унда эр-хотиннинг ўзаро муносабатлари, болани тарбиялашдаги тенглиги ва мажбуриятларига миллий қонунчилигимизда алоҳида эътибор қаратилган.

Афсуски, айрим ўз масъулиятини ҳис қилмаган, ўз вақтида фарзандлари таъминотидан хабар олмасдан, ўз холига ташлаб қўйган ота-оналаримиз буни тўла англаб етмаяпти.

Мана шундай ота-оналаримизга бюро органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилмагунига қадарли ўз масъулиятларини ҳис қилишмаяпти.

Булоқбоши тумани, Нефтчилар маҳалласида яшовчи Дониёрбек Камолов моддий ёрдамга муҳтож 3 нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун 32 млн 900 минг сўм алиментдан қарздорлиги бўлган.

Унга нисбатан бюронинг Булоқбоши туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий иш қўзғатилиб, 15 сутка маъмурий камоқ жазоси тайинланган эди. Лекин қарздор маъмурий жазодан кейин хам алимент тўловини амалга оширмади. Шундан сўнг, бюро томонидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди ва Д.Камолов ўз мажбуриятини англади шекилли дастлабки тергов давридаёқ яшаш уйини сотиб 32 млн. 900 минг сўм алимент қарздорлигини дарҳол тўлади.

Жиноят ишлари бўйича Булоқбоши туман судида ушбу жиноят иши иш ярашув билан якунланди.