Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаро профилактика инспекторига бўйсунмади
17:59 / 2019-12-26

Ҳозирги кунда барча ислоҳотлар фуқаролар эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган бир вақтда, айрим фуқаролар қонунларга амал қилмасдан ҳуқуқбузарликлар содир қилиб келишмоқда.


Биз жамиятимизда шундай ҳуқуқий маданиятни шакллантиришимиз керакки, унга мувофиқ қонунларга амал қилиш, бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш мажбурият эмас, балки кундалик қоида ва одатга айланиши шарт. Мухтасар қилиб айтганда, фуқароларимиз қонунларни бузишдан кўра, уларга амал қилишдан манфаатдор бўлиши лозим.

Ҳозирги кунда барча ислоҳотлар фуқаролар эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган бир вақтда, айрим фуқаролар қонунларга амал қилмасдан ҳуқуқбузарликлар содир қилиб келишмоқда.

Хусусан, 2019 йил 13 декабрь куни соат 16:00ларда ҳуқуқбузар А.Маҳмудов ота-онасининг ҳолидан хабар олиш мақсадида Фарғона тумани Янгиҳаёт маҳалласидаги уйга (исм фамилияси ўзгартирилган) борган, кейинчалик ўша ерда яшовчи жияни А.исмли фуқаро билан ўзаро гап талашиб қолади. 

Шунда у маст бўлгани ҳолда бақир-чақир қилаётган вақтда ҳудудда хизмат олиб бораётган профилактика инспектори воқеа жойига борган. А. Маҳмудовга тинчланишини, бақир-чақир қилишни тўхтатишини айтиб, ўзи билан ички ишлар таянч пунктига боришни талаб қилган вақтда, ҳуқуқбузар ИИБ ходимининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, у билан бирга кетишга қаршилик қилиб, ҳуқуқбузарлик содир қилган.

Мазкур маъмурий иш очиқ суд мажлисида мазмунан кўриб чиқилди.
Суд, ҳуқуқбузарга нисбатан жазо тайинлашда, унинг шахсини, муқаддам жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилиб маст ҳолда юргани учун профилактика инспектори томонидан жарима тайинланганини, шунда ҳам ўзига хулоса чиқармаганини инобатга олиб, модда санкциясида назарда тутилган жарима жазоси тайинлади. 

Шерзод МАДУМАРОВ,
Фарғона туман маъмурий 
судининг раиси