English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаро мурожаатига муносабат: шартнома расмийлаштиришда қонун ҳужжатлари талаблари бузилмаган
11:30 / 2020-09-04

Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида жойига чиққан ҳолда ҳужжатлар асосида ўрганилди.


Куни кеча ижтимоий тармоқларга фуқаро К.Уриновнинг ўзига тегишли бўлган хонадонни ноқонуний расмийлаштирилишидан норози бўлиб ижтимоий тармоқларга видео жойлаштирилди.

Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида жойига чиққан ҳолда ҳужжатлар асосида ўрганилди.

Ҳақиқатдан ҳам фуқаро К.Уринов ўзига тегишли бўлган Қўқон шаҳар, А.Т.Хўкандий мавзесида жойлашган хонадонни 2018 йилнинг 7 май куни Қўқон шаҳар 4-сон давлат нотариал идорасида тасдиқланган олди-сотди шартномасига асосан фуқаро И.М.га сотган.

Ушбу хонадонни олди-сотди шартномасини расмийлаштиришда нотариус томонидан шартноманинг тўлиқ матни фуқаро К.Уриновга рус тилида ўқиб тушунтирилганлигини фуқаро К.Уринов ўз сўзи ва қўли билан шартнома матнида тасдиқлаган.

Бу эса, фуқаро К.Уриновнинг ўзбек тилини тушунмаганлиги учун фирибгарлар қандайдир ҳужжатларга имзо қўйдириб олиб, уйига эгалик қилиб олган деган важи асоссизлигини тасдиқлайди.

Ўрганишлар давомида мазкур олди-сотди шартномаси расмийлаштирилишида қонун ҳужжатлари талаблари бузилмаганлиги аниқланди.

Фуқаро К.Уриновнинг ушбу ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБга қилган мурожаати юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилиб, аризада кўрсатилган ҳолатларда бирор бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли 2019 йил 19 декабрь куни жиноят иши қўзғатиш рад этилган.

Шунингдек, фуқаро К.Уриновнинг юқоридаги олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2020 йил 3 августдаги ажримига асосан қайтарилган.

Мазкур ажримга нисбатан даъвогар К.Уринов фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят судига апелляция тартибида шикоят киритган.

Таъкидлаш жоизки, фуқаро К.Уриновга Қўқон шаҳар "Мустақиллик" МФЙ ҳамда ҳомийлар томонидан моддий ёрдам кўрсатилган.