Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фронтдан юборилган аскар мактублари қарийб саксон йил давомида сақланган
13:33 / 2023-01-13

Миллий матбуот марказида “Ўзархив” агентлиги томонидан “Аскар мактублари” ва “Ўзбекистон-Туркия алоқалари ҳужжатларда” китоб-альбомлари” тақдимотига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

“Ўзархив” агентлиги директори Улуғбек Юсуповнинг маълумотларига кўра, агентлик тизимидаги давлат архивларида мамлакатимизнинг турли тарихий даврларига оид ноёб қўлёзмалар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, республика миқёсидаги ташкилотлар, муассаса ва корхоналар фаолияти жараёнида вужудга келган кўплаб ҳужжатлар қаторида Иккинчи жаҳон уруши даврида ўзбекистонликлар томонидан фронтдан юборилган аскар мактублари қарийб саксон йил давомида коллекция сифатида авайлаб, сақлаб келинмоқда.  

“Аскар мактублари” китоб-альбомларидаги мактубларда жангчиларнинг ота-оналари, қариндош-уруғлари ҳамда ёру-биродарларига йўлланган самимий дил изҳорлари ва эзгу-тилаклари акс эттирилган.

Шунингдек, китобда ўша даврдаги мактублар, архив фотолари киритилган бўлиб, у Ўзбекистон тарихининг Иккинчи жаҳон уруши даври тарихи билан қизиқувчи тарихчи, сиёсатшунос, адабиётшунос, файласуф ва бошқа соҳа мутахассислари томонидан олиб борилган ва олиб борилаётган ишларни тўлдиради ҳамда шу давр тарихини тўғри ёритишга хизмат қилади.    

Шунингдек, бу ҳужжатлар орасида, Ўзбекистоннинг муҳим сиймоларидан бири бўлган ва бир муддат Усмонийлар давлатида яшаган Тошкент хонзодаларидан Муҳаммад Паҳлавий Афанди ҳақида ўзи ва унинг маъмурияти ҳақида ҳам баъзи ҳужжатлар бор.  

 

Гулноза Бобоева,

ЎзА