Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фридрих Эберт фонди вакиллари Ўзбекистондаги маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятидаги самарали ўзгаришларни юқори баҳолади
12:24 / 2023-11-13

“Тараққиёт стратегияси” маркази вакиллари Германия Федератив Республикасида хизмат сафарида бўлиб, Берлин шаҳрида Фридрих Эберт номидаги Жамғарманинг Шарқий Европа бўйича Департаменти раҳбари Кристин Линке ва Марказий Осиё бўйича эксперт Шарлотте Дитрих билан учрашув ўтказди.

Мулоқот мавзулари ГФРдаги маҳаллий ҳокимият, ижроия ва вакиллик органларининг фаолият асослари, уларнинг ўзаро муносабатлари ва бир-бирини тийиб туриш механизмлари, шунингдек, сиёсий партияларнинг маҳаллий вакиллик органларидаги ўрни ҳамда бу соҳадаги немис тажрибасини қамраб олди.  

Ўз навбатида мезбонларга Ўзбекистоннинг маъмурий тузилиши, маҳаллий ҳокимият органларининг фаолияти асослари ҳақида ҳам маълумот берилди. Мазкур соҳадаги сўнгги ўзгаришлар, жумладан, қарорлар қабул қилиш ва назоратида парламент институтларининг ролини ошириш бўйича қилинаётган ишларга тўхталиб ўтилди.  

Мулоқот давомида Фонд вакиллари Ўзбекистондаги демократик ислоҳотларга, хусусан, маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти, вакиллик демократияси асосларини мустаҳкамлашга қаратилган ўзгаришларни эътироф этишди,  дейилади “Тараққиёт стратегияси” маркази Ахборот хизмати маълумотида.  

Дўстона руҳда ўтган учрашувда Германия вакиллари ўзининг ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди. Якунда бу борада амалий қадамларни мувофиқлаштириш учун мунтазам алоқаларни сақлаб туришга келишиб олинди.  

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, “Тараққиёт стратегияси” маркази вакилларининг Германияга сафари ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори кўмагида ташкил этилмоқда.  

 

Абдулазиз РУСТАМОВ,  ЎзА