Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фредерик Старр: Афғонистон бўйича конференция Ўзбекистоннинг янгиланган минтақавий сиёсатидаги муваффақиятни акс эттирди
12:44 / 2022-07-28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусидаги Тошкент халқаро конференцияси доирасида АҚШнинг ташқи сиёсат Кенгаши ҳужуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институти асосчиси ва раиси Фредерик Старр билан учрашди.

Америкалик эксперт Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда хорижий делегациялар иштирокини юксак баҳолади.

Суҳбат чоғида таъкидландики, ўта долзарб ва ўз вақтида ўтказилган анжуман Афғонистоннинг барқарорлиги ва иқтисодиётини мустаҳкамлашга, давлатчилигини қайта тиклашга, Афғон халқи ва қўшни давлатлар, қолаверса, бутун дунё манфаатига хизмат қилади.

Фредерик Старр халқаро конференция мамлакатимиз олиб бораётган янгиланган минтақавий сиёсатнинг жиддий муваффақияти халқаро ҳамжамият томонидан тан олинганига яна бир далили эканини алоҳида таъкидларкан, Ўзбекистон дипломатиясининг фаол ва амалий саъй-ҳаракати туфайли сўнгги йилларда минтақада мутлақо янги сиёсий муҳит шаклланганига эътибор қаратди. Ўзаро савдо айланмаси кўрсаткичи ошаётгани, турли даражадаги алоқалар кенгайиб бораётгани, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик мустаҳкамланаётгани эътироф этилди.


ЎзА