Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Франциядаги Ўзбекистон фуқаролари муддатидан олдин овоз бериш имконига эга бўлди
12:03 / 2019-12-18

Ўзбекистон Республикасининг Париж шаҳридаги элчихонаси қошида 36-сонли сайлов участкаси ташкил этилган. Ушбу сайлов участкасида Францияда истиқомат қилаётган ватандошларимизнинг муддатидан олдин овоз бериши учун барча зарур шароитлар яратилди.


Муддатидан олдин овоз бериш сайлов ҳуқуқини таъминлашнинг муҳим мезони ҳисобланади. Сайлов қонунчилигига асосан муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланиб, уч кун қолганида якунланади. Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлмаган фуқаролар муддатидан олдин овоз берадилар.

Ўзбекистон Республикасининг Париж шаҳридаги элчихонаси қошида 36-сонли сайлов участкаси ташкил этилган. Ушбу сайлов участкасида Францияда истиқомат қилаётган ватандошларимизнинг муддатидан олдин овоз бериши учун барча зарур шароитлар яратилди.

– Мен Бухоро шаҳри Намозгоҳ кўчасида яшайман. Францияга хизмат сафари билан келганман. 22 декабрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловларида муносиб иштирок этиш учун Париждаги сайлов участкасига келдим. Мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий жараёнларга бефарқ бўлмаган ҳолда, муддатидан олдин муносиб деб билган номзодга овоз бердим. Хорижда юрган барча ватандошларимизни ушбу сиёсий тадбирда фаол иштирок этишга чақириб қоламан.