Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Франция Бош вазири истеъфо берди
08:30 / 2020-07-04

Эдуар Филипп Франция Бош вазири сифатида 2017 йил 15 майдан буён ишлаб келаётганди.

Франция президенти Эммануэль Макрон жорий йил июнь ойида амалдаги ҳукуматнинг иш йўналишини ўзгартириш, хусусан, соғлиқни сақлаш тизимини, кексаларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар бандлигини таъминлаш каби соҳаларни устувор этиб белгилаш ниятида экани тўғрисида баёнот берганди.

Ниҳоят, куни кеча мамлакат ҳукумати раҳбари Эдуар Филипп ўз истеъфосини эълон қилди. Бу ҳақда РБК агентлиги “Reuters” хабарига таяниб маълум қилди.

Президент Макрон истеъфони қабул қилган.

Эдуар Филипп Франция Бош вазири сифатида 2017 йил 15 майдан буён ишлаб келаётганди.

Филиппнинг лавозимидан кетиши Макроннинг «Олға Республика!» партияси 28 июнда бўлиб ўтган минтақавий сайловларда муваффақиятсизликка учраши даврига тўғри келди. Президентга тегишли партия асосий жойларни эгаллай олмади, биргина йирик ғалаба ҳам айнан Эдуар Филипп номи билан боғлиқ – у Гавр мэри лавозимини сақлаб қолишга эришди. Франция конституциясига мувофиқ, Филипп мэрликка ўз номзодини таклиф этиши ва ҳукумат раҳбари сифатида фаолиятини давом эттириши ҳам мумкин эди.

“Politico” нашрининг айтишича, Макрон аввалига Филиппни бўшатишни хоҳлаган, бироқ Эдуарнинг Гавр шаҳридаги ютуғи вазиятни мураккаблаштириб юборди. Июнда ўтказилган “Ifop” сўровида иштирок этган французларнинг 43 фоизи Филипп фаолиятини давом эттириши тарафдори эканлигини билдирган, 33 фоизи эса унинг истеъфосини ёқлаган.

Хуллас, Франция президенти Эммануэль Макрон Жан Кастексни янги Бош вазир этиб тайинлади. Бу ҳақда “France Info” хабар тарқатган. Энди Кастекс янги ҳукумат таркибини шакллантиради. 

Кастекс COVID-19 пандемияси даврида мамлакатни фавқулодда вазиятдан чиқариш ишларини мувофиқлаштирган. У шунингдек, 2024 йил Парижда ўтказилиши режалаштирилаётган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари масалалари бўйича идоралараро вакил қилиб тайинланган. Бунгача мамлакат жанубида жойлашган Прад шаҳри мэри эди.