Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Франкфурт ва Мюнхен аэропортларидан 17 февралга белгиланган 1300 рейс бекор қилинди
13:28 / 2023-02-17

Германиянинг “Lufthansa” авиакомпанияси хабарига кўра, иш ташлаш туфайли Франкфурт ва Мюнхен аэропортларидан 17 февралга режаланган барча рейслар бекор қилинган.

“Ver.di” касаба уюшмаси жамоат ходимларини Франкфурт, Мюнхен, Штутгарт, Гамбург, Дортмунд, Ганновер ва Бремен аэропортларида иш ташлашга чақирди. Франкфурт ва Мюнхен аэропротларидан барча 1300 рейс бекор қилинди.  

Бунинг натижасида бошқа аэропортлардаги турли йўналишларда ҳам рейсларнинг бекор қилиниши кутилмоқда.

“Lufthansa” баёнотида, рейслар бекор қилиниши тўғрисида йўловчилар олдиндан хабардор қилинган ва уларга муқобил йўналишларга брон қилиш таклифлари берилган.

 

ЎзА