Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Француз тили ўқитувчилари малака оширди
11:45 / 2022-06-02

Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда француз тили фани ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича янги лойиҳага старт берди.

Лойиҳанинг биринчи босқичида ҳар бир ҳудуддан DALF С1 даражага эга француз тили ўқитувчилари саралаб олинди. Улар  француз мутахассислари томонидан яратилган дастур асосида, Тошкент Француз Альянсида тренерликка тайёрлов курсларида малака оширди. Дарслар Парижнинг Янги Сорбонна университети фахрий профессори Жан-Клод Беакко томонидан олиб борилди. 

А.Авлоний миллий-тадқиқот институти директори Аюбхон Раджиев ҳамда Франция элчихонасининг таълим ҳамкорлиги бўйича минтақавий атташеси Серж Беллини иштирокида қатнашчиларга сертификатлар топширилди. 

А.Авлоний миллий-тадқиқот институти инглиз тили бўйича амалга оширилган муваффақиятли лойиҳалардан сўнг  француз тили фани ўқитувчилари малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Жумладан, Франция давлатининг илғор таълим муассасаларига стажировка ва хизмат сафарларини уюштириш,  Франция элчихонаси ҳамкорлигида мактаблардаги француз тили ўқитувчилари учун малака ошириш курсларини ташкил этишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Б.Мелиқулова, ЎзА