Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Француз генерали: фазовий можарога тайёрлик кўриляпти
14:03 / 2025-06-17

Россия, Хитой, Эрон ва Шимолий Кореянинг коинот соҳасидаги ҳамкорлиги ҳамда АҚШ янги Ракетага қарши мудофаа тизими (“Олтин гумбаз”)ни эълон қилиши асносида Франция ҳам фазодаги эҳтимолий ҳарбий можарога тайёргарлик кўра бошлади, деди мамлакат Ҳарбий-ҳаво кучлари Фазовий қўшин қўмондони генерал Филип Адам.

Унинг айтишича, Франция яқинда АҚШ билан иккита сунъий йўлдошни бирлаштирган ҳолда машғулот ўтказган.

- Бу икки иттифоқчи ҳарбий сунъий йўлдош ўртасидаги илк машғулот бўлди, деди қўмондон. - Биз машққа тайёргарлик кўриш, вазифани бажариш ва биргаликда эришиладиган самара нуқтаи назаридан ҳаракатларимиз мос келишини текширдик. Асосий қийинчилик зарур жиҳозларни тезроқ қўлга киритишда. Яна бир устувор вазифа – коинотдаги жангни ердан бошқарадиган ходимларимиз (операторлар) тайёргарлигини таъминлаш. Бу худди дронлар ёрдамида бўлгани каби масофавий жангдир. Амалиётда кучли таъсир кўрсатиш ва самода устунликни сақлаб қолиш учун айни кўникмани ўзлаштириш жуда муҳим.

Адам Франция кўп сонли сунъий йўлдошга эга бўлиши зарурлигини ҳам алоҳида таъкидлаган.

С.Раҳимов, ЎзА