Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Франциянинг қуйи палатаси Эрондаги норозиликларни қўллади
10:06 / 2022-12-01

Франция парламентининг Миллий ассамблеяси (қуйи палатаси) Эрондаги намойишчиларни қўллаб-қувватлаш ва Ислом Республикаси раҳбариятини ҳукуматга қарши намойишларни бостирганини қоралаган резолюцияни қабул қилди. Сессия ишида қатнашган 149 депутатнинг барчаси қарорни қўллаб овоз берди. Бу ҳақда “Tasnim” агентлиги хабар берди.

“Миллий ассамблея ЭИР хавфсизлик кучлари томонидан тинч намойишларга нисбатан шафқатсиз ва кенг кўламли репрессияни кескин қоралайди. Бу намойиш ўтказиш ҳуқуқи ва сўз эркинлигини қўпол ва қабул қилиб бўлмас даражада бузиш ҳисобланади”, дейилади ҳужжатда.

Резолюцияда Эрон қамоқхоналарида “аёллар ва озчилик вакилларига нисбатан камситиш”, “ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш”, “қийноққа солиш ва инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа турдаги шафқатсизликлар” қайд этилган.

Парламент қароридан кейин Эроннинг Париждаги элчиси Никла Реш Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилиб, унга норозилик нотаси топширилган.  

 

ЎзА