Франциянинг Минскдаги элчиси Беларусни тарк этди
Франциянинг Минскдаги элчиси Николя де Лакост Беларусни тарк этди, дейилади “ТАСС” нинг француз дипломатик ваколатхонаси вакилининг сўзлари билан асосланган хабарида.
“Ҳа, элчи Николя де Лакост кетди, барча тегишли баёнотлар эртага берилади”, деди элчихона ходими.
Маълумот учун, 15 октябрда Беларус президенти Александр Лукашенко МДҲ давлат раҳбарлари Кенгаши йиғилишида дунё бозоридаги умумий манфаатларни ҳимоя қилиш учун биргаликда саъй-ҳаракатларни амалга ошириш бўйича фикр билдирганди.
З.Мирзабоева, ЎзА