Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Францияни НАТО аъзолигидан чиқаришга доир ташаббус танқид қилинди
11:53 / 2022-01-24

Франция ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Клеман Бон француз мухолифати етакчиларининг мамлакатни НАТО аъзолигидан чиқаришга доир талабини мутлақо қабул қилиб бўлмайди, деб ҳисоблайди. Бон бу ҳақда “CNews” канали эфирида фикр билдирди.

“Айримлар вазиятдан фойдаланиб, Франциянинг НАТОдан чиқиши кераклигини айтмоқда. Бу ҳозирги пайтда ўйланмай айтилган гап”, деди ташқи ишлар маҳкамасининг Европа Иттифоқи давлатлари билан муносабат учун масъул вакили.

Мулозимнинг фикрича, Украина таназзули билан боғлиқ айни вазиятда Ғарб давлатлари жипслашиши лозим.