Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Франциядаги ўқ-дори ишлаб чиқарадиган заводда портлаш содир бўлди
11:01 / 2022-08-04

Портлаш куппа-кундузи Янги Аквитания ҳудудининг Дордонь департаментига қарашли Бержерак шаҳрида содир бўлди, дейилади BFMTV телеканали тарқатган хабарда.

Хабарда айтилишича, портлаш жанговар ўқ–дори ишлаб чиқарувчи Eurenco компаниясига тегишли Manuco заводида содир бўлди. Мазкур завод махсус қўриқланадиган объектлардан ҳисобланиб, унда 80 киши ишлайди.

"Воқеа жойига полиция ва ёнғин ўчириш хизмати жўнаб кетган; жароҳатланганлар бор", - дейилади хабарда.