Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Францияда яна намойиш
15:46 / 2024-02-14

Францияда фермерларнинг норозилик намойиши авж олди. Сут ишлаб чиқарувчилар Миллий Aссамблея ва Эйфель минораси орасини тўлдиришди.

“AзерТAЖ” хабарига кўра, сут ишлаб чиқарувчилар иш ҳақи оширилишини талаб қилмоқда. Улар ўта оғир иш шароитига қарамай, маош жуда пастлигини иддао қилишган. Бу ҳаракат Мустақил сут ишлаб чиқарувчилар иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланган.

Ҳукумат фермерларни тинчлантириш учун кичик чоралар кўрган бўлса-да, ўта жиддий, таркибий хусусиятга эга экани таъкидланган муаммо тўлиқ ҳал этилмаган.

Сутчи фермер хўжаликлар маошини ошириш тўғрисидаги қонун фақат сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг 50 фоизи, яъни фақат озиқ-овқат хизмати ва экспорт тармоғига тааллуқлилиги таъкидланган. Ҳозир 1 литр сут нархи ишлаб чиқариш таннархидан сезиларли даражада пастлиги туфайли фермерлар зарар кўрмоқда.

Президент Эммануэль Макрон фермерлар норозилиги бошлангандан бери илк бор уюшма вакиллари билан учрашиши кутиляпти.