Францияда санитар рухсатномаларга қарши намойишлар давом этмоқда
Француз ҳукумати намойишчиларнинг таъсирига тушмаслиги ва антиковид сиёсатни давом эттириши айтилмоқда.
Президент Эммануэль Макрон “Paris Match” нашрига берган интервьюсида санитар рухсатномаларга қарши намойишларда иштирок этаётган французларни асл воқеликни ҳис қилиш туйғуси йўқлигида айблади. “Менимча, гап айнан демократия ҳақида кетяпти. Уларнинг ҳаракати демократияга зид”, деди давлат раҳбари.
Макрон намойишчиларни мамлакатнинг қонун устуворлиги заиф бўлган жойларида норозилик чиқишлари кўпайиб бораётганига эътибор қаратишга чақирди.