Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Францияда поездлар ҳаракатида тўхталишлар кузатилмоқда
12:48 / 2025-08-05

Кеча Франция пойтахти Париж шаҳри ва ўлканинг шимолий ҳудудлари ўртасида поездлар қатнови электр узилиб қолиши оқибатида издан чиққан.

“BBC”нинг ёзишича, ушбу ҳолат нафақат маҳаллий поездлар, балки камида 17 та халқаро йўналиш ҳисобланувчи “Eurostar” поездларининг Брюссел, Амстердам ва Лондон йўналишларида ҳаракатланишини тўхтатиб қўйган.

Мамлакатнинг Миллий темирйўл компанияси (SNCF) ҳолат бўйича изоҳ бераркан, поездлар ҳаракати бугундан бошлаб тикланишига умид билдирди. 

Компания вакилининг таъкидлашича, электр узилиши “Mussi” участкасида содир бўлган. Ҳозирда носозлик сабаби аниқланган, бироқ катта ҳажмдаги таъмирлаш ишлари талаб этилади.

Францияда август ойи мактаб таътиллари туфайли шаҳарлараро саёҳат учун энг юқори давр ҳисобланади, яъни, хизматлар одатдагидан кўпроқ банд бўлади.

Ў.Алимов, ЎзА