Францияда пенсия ислоҳотига қарши ўн биринчи намойиш бўлиб ўтди
6 апрель куни Францияда деярли уч ой ичида ўн биринчи марта пенсия ислоҳотига қарши умуммиллий норозилик намойишлари ўтказилди. Пенсия ёшини 64 ёшга кўтариш тўғрисидаги қонун атрофидаги ижтимоий зиддиятда ҳокимият ундан вози кечиш ниятида эмас. Касаба уюшмалари эса уни бекор қилишдан воз кечмаяпти, деб хабар берди “France-Presse” агентлиги.
Парижда 6 апрель кунги митингда 400 минг, мамлакат бўйлаб эса икки миллион киши митингларда қатнашган, дейди Касаба уюшмалари федерацияси.
Полициянинг ҳисоботида пойтахтдаги намойишда 57 минг киши иштирок этгани қайд этилади.
Мавжуд вазият камида 14 апрелга қадар давом этади, яъни шу куни Конституциявий суд номақбул қонун ҳақида қарор чиқариши кутилмоқда. Унинг Конституцияга мувофиқлигини сўраб, ҳукумат ҳам, мухолифат ҳам мурожаат этган. Суд эса қонунни бекор қилиши ёки унинг айрим бандларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида тавсия киритиши мумкин.
Шу муносабат билан касаба уюшмалари 13 апрель куни пенсия ислоҳотига қарши ўн иккинчи намойиш ўтказишни режалади.
ЎзА