Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Францияда парацетамолнинг онлайн савдоси вақтинча тақиқланган
16:45 / 2023-01-04

Франция ҳукумати дори етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар туфайли парацетамолнинг онлайн савдосини январь ойи охиригача тақиқлади.

“Фақат парацетамолдан ташкил топган дори воситаларининг онлайн савдоси 2023 йил 31-январга қадар тўхтатилди”, – дейилади ҳукумат баёнотида.

Қайд этилишича, Францияда парацетамол асосидаги дори-дармонларни етказиб бериш билан боғлиқ кескин вазият олти ойдан ортиқ давом этмоқда. Бу болалар учун мўлжалланган дори воситаларига ҳам тегишли.

Аввалроқ Financial Times нашри ЖССТга таяниб, баъзи АҚШ ва Европа фармацевтлари грипп, респиратор синцитиал вирус ва коронавируснинг қишки тўлқини туфайли талаб ортиши сабабли парацетамол каби оддий оғриқ қолдирувчи воситалар етишмаслиги ҳақида хабар берган эди. Бундан ташқари, дунёда антибиотиклар, хусусан, пенициллин ва амоксициллин етишмовчилиги мавжуд.

Коронавирус пандемияси даврида антибиотикларга бўлган талабнинг пасайиши ва етказиб бериш занжиридаги жиддий танглик дори ишлаб чиқарувчиларни ишлаб чиқаришни қисқартиришга мажбур қилди, дейди соғлиқни сақлаш мутахассислари. Бироқ, кўплаб мамлакатлар "икки йил ичида биринчи марта чекловларсиз қиш"ни бошдан кечираётгани сабабли, етказиб бериш чекловлари ва тартибга солувчи талаблар фармацевтика компанияларига ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга тўсқинлик қилади.

Г.Сатторова, ЎзА