Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Францияда об-ҳаво бўйича тўқ сариқ огоҳлантириш
09:26 / 2022-07-18

Ҳамкорларимиз саҳифаларида

Франциянинг “Метео-Франc” миллий метеорология хизмати мамлакатнинг 38 та департаментида жазирама туфайли об-ҳавонинг “тўқ сариқ” даражаси эълон қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” агентлигига таяниб, “Trend” ахборот агентлиги хабар берган.

Бир кун аввал бундай огоҳлантириш фақат 16 ҳудудга тегишли эди.

“Метео-Франc” тахминига кўра, ҳаддан ташқари иссиқлик тўлқини яқин кунларда ҳам давом этади. Мамлакат жануби-шарқида, айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 40 даражага етиши кутилмоқда. Умуман, мамлакатда ўртача ҳарорат 30 даражадан ошади.

Душанба Францияда шу пайтгача қайд этилган энг иссиқ кун бўлиши мумкин. Мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида ҳаво ҳарорати баъзи жойларда 42 даражагача иссиқ бўлади. Сешанба куни жануби-ғарбда жазирама тўлқини аста-секин пасая бошлайди, шимоли-шарқнинг бир қисмида эса жуда юқори ҳарорат кузатилади.


Муҳаррама Пирматова, ЎзА