Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Францияда миллий санъатимиз юксак қадрланади
16:07 / 2024-03-19

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков Франциянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Орелия Бушез билан учрашди.

Учрашувда сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари барча соҳалар қатори маданият ва санъат соҳасида ҳам тобора ривожланиб бораётгани қайд этилди.  

Хусусан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга, Франция Президентининг юртимизга амалга оширган ташрифлари доирасида эришилган келишувлар, ўтказилган қатор маданий тадбирлар мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар ривожига хизмат қилаётгани ва бу борада маданият соҳасининг ўрни ва роли катта бўлаётгани эътироф этилди.  

Учрашув давомида 2024 йилда Францияда “Ўзбекистон маданияти кунлари“ни ташкил этиш, Ўзбекистон ҳамда Франция Маданият вазирликлари ўртасида 2024–2026 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик дастурини имзолаш, кино соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қўшма киноасарлар яратиш каби қатор масалалар юзасидан фикр алмашилди. Зеро, ушбу хорижий давлатда миллий санъатимиз юксак қадрланиши кўплаб маданий-маърифий тадбирлар давомида ўзининг ёрқин исботини топган.  

Ўзбекистон томони бу йили ўтказиладиган “Лазги” рақс фестивали, “Мақом” халқаро анжумани ва “Шарқ тароналари” мусиқа фестивалида француз санъаткорларини ҳам фаол қатнашишга ундади.  

 

Н.Усмонова,  

ЎзА