Франциянинг “ArianeGroup” корпорациясига тегишли “MaiaSpace” компанияси қайта ишлатиладиган ракета ишлаб чиқарадиган завод очди, дея маълум қилди мамлакат мудофаа вазири Себастьян Лекорню.
Мажмуа Вернон шаҳрида, мамлакат шимолидаги Эвре туманида жойлашган.
- 2027 йил Европада биринчи бўлиб шундай қурилма яратамиз, - деди мулозим. Натижада йилига 20 дан зиёд сунъий йўлдош учириш имкони пайдо бўлади, коинотга мустақил ва тезкор кириш таъминланади. Минтақа рақобатчиларимиз томонидан тобора ҳарбийлаштирилаётган бир шароитда бу ташаббус хавфсизлигимиз учун зарур.
“Monde” нашри таъкидлашича, бир қисми давлат томонидан қопланадиган мазкур лойиҳага киритилажак инвестиция юзлаб миллион еврони ташкил этади.
“ArianeGroup”нинг асосий акциядорлари “Airbus” ва “Safran” компаниялари ҳисобланади.
- Давлатнинг ҳарбий эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда, келгуси ўн йил ичида биз коинотга ўнлаб сунъий йўлдош юборишимиз керак, - дея сўзини якунлаган Лекорню.
С.Раҳимов, ЎзА