Францияда иқлим ўзгариши тўғрисидаги қонунга норозилик билдирилмоқда
Франция аҳолиси иқлим ўзгаришига қарши жиддийроқ чоралар кўрилиши керак, деб ҳисоблайди, шу боис, сўнгги икки кундан буён мамлакатда норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда.
Парламентда кўриб чиқилаётган қонунга қарши ўн мингдан зиёд киши норозилик митингини уюштирган. Намойишчиларнинг аксарияти Париж ва Лион марказида тўпланишмоқда.
Таъкидлаш жоизки, норозилик чиқишлари асосан нодавлат ташкилотлар ва касаба уюшмалари томонидан содир этилмоқда.
Aмалдаги қонун лойиҳаси 2030 йилга келиб углерод чиқиндиларини 40 фоизга камайтиришни кўзда тутади. Aммо ЕИнинг режаси бўйича углерод чиқиндилари 55 фоизга камайтирилиши керак.