Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Францияда фаоллар ирқчилик ва полиция зўравонлигига қарши
12:37 / 2023-09-24

“Associated Press” хабар беришича, “Оилалар, жамоат гуруҳлари ва ўта сўллар партияси” фаоллари шанба куни Франция шаҳарларида ирқчилик ва полиция зўравонлигини қоралаш учун юриш қилишди.

Июнь ойида 17 ёшли Наҳил Мерзукнинг полиция томонидан ўлдирилиши оқибатида давом этаётган ғазаб руҳи норозилик акциясига туртки берди. Намойишчиларга муҳожирлар ҳуқуқи, арзон уй-жой ва иқтисодий адолат талаб қилувчи гуруҳлар ҳам қўшилди. Мамлакат бўйлаб 100 дан ортиқ марш режалаштирилган. Ички ишлар вазири Жеральд Дарманин полицияга махсус ҳушёрликни ошириш бўйича кўрсатма берди.

ИИВ қарорига кўра, хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, минглаб полициячи ва жандарм шанба куни Рим папаси Францискнинг Марселга ташрифи давомида ва регби бўйича тўққизта шаҳарда 8 сентябрда бошланиб, 28 октябргача Жаҳон кубоги учун кечадиган ўйинларда тартибни сақлаш учун жалб этилди.

Марселда 5000 га яқин полициячи ва 1000 га яқин хусусий тартибдаги хавфсизлик ходими чиқарилди, шунингдек, Франциск йўналиши бўйича ўнлаб кузатув камералари ўрнатилди.

Намойишчилар полиция томонидан ўқ отар қуролдан фойдаланишни чекловчи қатъий қоида киритилиши, полициянинг ўз вазифасини суистеъмол қилиш ҳолатини тергов қилиш вазифаси юкланган ички орган ўрнини босувчи мустақил идора ташкил этилиши, кам таъминланган маҳаллаларга давлат томонидан етарли сармоя киритилишини талаб қилмоқда.

Франция ҳукумати полиция томонидан тизимли равишда ирқчилик, шафқатсизлик ҳолатлари кузатилаётганини рад этади. Париж полицияси бошлиғи Лоран Нуньес зобитларни ҳимоя қилиб, “Франc-Инфо” телеканалида “хавфли ҳатти-ҳаракат, вандализм ва талончиликни” тўхтатиш учун баъзан 

“қонуний ва мутаносиб зўравонлик”дан фойдаланиш кераклигини иддао қилди.

Париждаги шов-шувли намойиш қисқа вақтда кескин тус олди. Оломон йўналиш бўйлаб давлат идоралари, банк биноси ойналарини синдиришди, полиция жабрланган ходимларни эвакуация қилди.

Шанба кунги намойиш чоғида тартибни сақлаш учун пойтахт кўчаларига 1000 нафар зобит сафарбар этилди.

Намойиш ташкилотчилари орасида Макроннинг ашаддий танқидчилари сифатида тан олинадиган “Бўйсунмас Франция” ўта сўл партияси ва “Умумий меҳнат конфедерацияси” сўл иттифоқифаоллари, шунингдек ирқчилик ва полиция зўравонлигига қарши кураш олиб борувчи иқлим фаоллари, фермерлар жамоаси ва жамоат гуруҳлари ҳам қайд қилинган.

М.Пирматова,

ЎзА