Францияда диспетчер ухлаб қолгани сабабли самолёт вақтида қўнолмади
“Franceinfo” радиоси маълумот беришича, Франция пойтахти Париждан йўлга чиққан йўловчи самолёти Аяччо шаҳри узра қарийб ярим соат давомида айланиб учишга мажбур бўлган. Ҳодисага авиадиспетчер ухлаб қолиб, алоқага чиқмагани сабаб бўлган.
- Аяччога яқинлашиб келаётган самолёт диспетчерлик бўлими билан боғланолмай қолди, чунки ҳаво ҳаракатини бошқарувчи ходим ухлаётган эди, дейилган хабарда. - Учоқ хавфсиз қўнгунга қадар 30 дақиқача айлана парвоз қилиб турди.
Йўловчилардан бири самолёт саҳнидагилар воқеани ҳазилга йўйишган.
Фуқаро авиацияси маъмурияти ҳолат юзасидан тергов бошланганини маълум қилди. Маълум бўлишича, назорат минорасида ҳодиса рўй берган вақт талабга кўра икки назоратчи бўлган. Улардан бири танаффусда эди. Ухлаб қолган диспетчер спиртли ичимликка текширувдан ўтган, натижаси эса салбий чиққан.
Радиостанция қайд этишича, ҳодиса оқибати санкция билан тугаши мумкин.
С.Раҳимов, ЎзА