Франция: вертолёт ҳалокати оқибатида беш киши ҳалок бўлди
Франция шарқидаги Савойя департаментида вертолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида беш киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда департаментнинг расмий вакили Паскаль Боло маълум қилди, дейилади “РИА Новости ” хабарида.
Хабарга кўра, француз ҳаво кучларига тегишли вертолёт ичида тўрт ҳарбий ва икки нафар қутқарувчи бўлган. Сакрашга улгурган вертолёт учувчиси ҳозирда оғир аҳволда экани айтилган.
Ҳалокат тафсилотлари ўрганилмоқда.