French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Франция ва Украинани мағлуб этган шахматчи қизларимиз Ҳиндистон билан куч синашади
11:44 / 2025-11-20

Испаниянинг Линарес шаҳрида шахмат бўйича аёллар жамоалари ўртасида давом этаётган жаҳон чемпионати қизғин паллага кириб бормоқда.

Бугун, 20 ноябрь куни 12 та жамоа иштирокида ўтаётган жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида сўнгги 5-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Чемпионатнинг “Б” гуруҳида ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Афруза Ҳамдамова, Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Умида Омонова, Гулдона Каримова ва Мадинабону Халиловадан иборат терма жамоамиз бугун Ҳиндистон жамоаси билан куч синашади.

Кеча ўтказилган 3-турда шахматчи қизларимиз Франция жамоасини 3:1 ҳисобида, 4-турда Украина шахматчиларини ҳам худди шу ҳисобда мағлуб этди ва турнир жадвалидаги мавқеини мустаҳкамлаб олди.

Эслатиб ўтамиз, ҳар бир гуруҳда энг кучли тўртликни эгаллаган жамоалар плей-офф босқичига йўл олади.

Жаҳон чемпионатининг чорак финал баҳслари 21 ноябрь, ярим финал 22 ноябрь ва финал ўйинлари 23 ноябрь куни ташкил этилади.

Т.Рўзиев,

ЎзА