Гренландия пойтахти Нуук шаҳрида Франция ва Канада консулликлари фаолият бошлади.
Бу воқеа орол замонавий тарихида илк бор бир вақтда икки давлат дипломатик ваколатхонаси иш бошлаши билан аҳамиятли.
Канада консуллиги очилиши маросимида мамлакат ташқи ишлар вазири Анита Ананд ҳамда Генерал-губернатор Мэри Саймон иштирок этди. Маърузачилар мазкур ҳамкорлик ўзаро дипломатик алоқани янада мустаҳкамлаш баробарида Гренландияда демократия ва суверенитет тамойилини мустаҳкамлаш, халқнинг ўз келажагини мустақил белгилаш ҳуқуқига ҳурмат билдириш рамзи эканини таъкидлади.
Франция бош ваколатхонаси очилиши муносабати билан тайинланган консул Жан-Ноэль Пуарье нутқ сўзлаб,Париж гренландлар ҳамда Дания томони истаги билан маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, айни пайт француз консуллиги доимий бинога эга эмаслиги ҳам маълум қилинган.
Д.Ҳакимов, ЎзА