Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Франция ва БАА энергетика соҳасида ҳамкорлик битими имзолади
10:19 / 2022-07-19

Франция ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида энергетика соҳасида стратегик ҳамкорлик бўйича кенг қамровли битим тузилди.

Франция иқтисодиёт вазирлиги хабар беришича, келишув БАА президенти Муҳаммад бин Зоид Ол-Наҳаённинг Парижга расмий ташрифи доирасида имзоланган.

Хабарда қайд этилишича, ҳужжат икки давлатнинг водород, қайта тикланадиган ва атом энергетикаси соҳасидаги қўшма сармоявий лойиҳаларини белгилашга қаратилган.

Бундан ташқари Франция Президенти Эммануэль Макрон Елисей саройида БАА Президенти Ол-Наҳённи қабул қилиб, ҳамкасбига мамлакатнинг энг олий мукофоти – “Фахрий легион” орденини топширди.

Дарвоқе, 2021 йил декабрь ойида БАА Франциядан қиймати 14 миллиард еврога тенг 80 дона “Рафаль” қирувчи самолётини сотиб олиш бўйича шартнома имзолаган эди.